October 18

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот-коммуникация технологиялари департаментига 1-тоифали мутахассис – FrontEnd дастурчи (ReactJS ва Flutter Multi-Platform) лавозимга очиқ танлов эълон қилади.

Мутахассисга қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:

• маълумоти: олий;

• мутахассислиги: “Дастурий инжиниринг”, “Муҳандислик ва технологик жараёнларни автоматлаштириш”, “Тизимли ва амалий дастурлаш”, “Ахборот тизимларининг дастурий таъминоти”, “Ахборот тизимлари ва технологиялари”, “Маълумотларни қайта ишлаш ахборот тизимлари”, “Ҳисоблаш машиналари, тизимлари ва тармоқлари”, “Амалий информатика”, “Алгоритмлаш ва математик моделлаштириш” ва бошқа соҳага оид йўналишлар.

• тилларни билиши: ўзбек тили – оғзаки ва ёзма нутқ эркин, рус ва инглиз тилларини билиши устунлик беради;

• Қуйидаги сертификатлар бўлиши мақсадга мувофиқ: FrontEnd дастурлаш йўналишида (React, Flutter) фреймворклари.

• компьютер саводхонлиги: Профессионал;

• иш тажрибаси: FrontEnd дастурлашдаги тажриба, амалга оширилган ишларини кўрсатувчи source code ва экран лавҳаларини github.com платформасига жойлаб, маълумотнома (объективка)нинг сўнгги саҳифасида ҳавола киритилиши талаб этилади;

• Ахборот-коммуникация технологиялари, Ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларини автоматлаштириш соҳаларда кўпроқ ишлаган бўлиши керак.

Махсус кўникмалар:

• “Clean code” кодларни ёзиш қобилиятига эга бўлиш ва дастурлаш тамойилларини билиши, мавжуд кодларни қайта ишлаш ва оптималлаштириш бўйича катта тажриба;

• REST API ва Веб хизматлари билан бевосита ишлаш, интерфейсдан маълумотларни узатиш ва қабул қилиш;

• JavaScript, Dart тили асосларини мукаммал билиш, тизимлар архитектурасини, (Flutter, ReactJS компонентлар таркиби ва тузилишини ишлаб чиқиш;

• Flutter, ReactJS фреймворкларида веб илова ишлаб чиқишни лойиҳалаштириш ва реализация қили олиш қобилиятлари;

• Figma UX/UI ва бошқа шу каби дизайн платформалари билан ишлаш қўллаб-қувватланади.

• HTML5 и CSS3 билан (SASS, адаптив верстка ва кроссбраузер режимини жорий этиш) дастури интерфейсларини ишлаб чиқиш;

• техник ҳужжатлар билан ишлаш кўникмалари;

• компанияларда ишлаш тажрибаси (стартап) базавий алгоритмлар, маълумотлар тузилмалари, FrontEnd дастурлаш бўйича билимларга эга бўлиши;

• бошқа дастурчилар томонидан ишлаб чиқилган дастурий кодларни тушуниш қобилияти;

• Flutter, ReactJS фреймворкларида ёрдамида FrontEnd дастурий қатламни ишлаб чиқиш тажрибаси;

• Реляцион маълумотлар базалари билан ишлаш тажрибаси (PostgreSQL ёки MSSQL, SQLite);

• Версияни бошқариш тизими билан ишлаш тажрибаси (Git/SVN, GitHub);

• Муҳандислик, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни автоматлаштириш соҳасида веб илова дастурлари ва тизимларни ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиши мақсадга мувофиқ;

• Техник инглиз тилини билиши;

Номзодлар 2024 йил 28 октябрга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳаволага кириб анкета тўлдиришлари лозим.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook