Ходимлар саломатлигини тиклаш муҳим масала
Ишчи-ходимлар саломатлигини мунтазам равишда назорат қилиш, касб касалликларининг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш-тарзи платформасини яратиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарати ва Жамият тасарруфидаги корхоналарда қатор тадбирлар йўлга қўйилмоқда.
Қайд этиш жоизки, 2023-2024 йиллар давомида тизимдаги бошқарма, завод ва корхоналарда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ходимларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, уларнинг тиббий, маданий савиясини ошириш мақсадида жами 18168 нафар ходим кўрикдан ўтказилди. 2157 та диспансер рўйхат шакллантирилиб, 2088 нафар ходим соғломлаштирилди.
Жорий йилнинг 11-20 ноябр кунлари “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув аппаратининг 800 нафардан оортиқ ходими навбатдаги даврий тиббий кўрикдан ўтди.
Ходимлар умумий қон таҳлилларини топшириб, окулист, кардиолог, невропотолог, пульмонолог, терапевт, ультратовуш диагностикаси шифокорлари кўригидан ўтдилар.
Текширувлар хулосасига кўра, ходимларга тиббий тавсиялар берилди.
Бундай тадбирлар меҳнат жамоасида соғлом муҳитни шакллантириб, фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.