November 18

Давлат байроғи — халқ тарихи ва истиқболи рамзи

O‘zbekcha Ruscha

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакат мустақиллигини ифодаловчи белги ҳисобланиб, улар халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖда ташкил этилган семинарда шулар хусусида сўз бориб, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузган фуқаролар ва мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган жавобгарлик чоралари, хусусан жарима миқдорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғига ҳурматсизлик қилган шахсларга нисбатан белгиланган жазо чоралари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Семинар давомида иштирокчиларга давлат рамзларининг аҳамияти, уларни ҳурмат қилиш ва ардоқлашнинг муқаддас бурч эканлиги эслатиб ўтилди. Бундай тадбирлар Ватанимизга бўлган муҳаббат ва ҳурматни оширишда муҳим рол ўйнайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook