September 11, 2023

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига Операцион самарадорлик хизмати бошлиғи ва операцион самарадорлик хизмати етакчи мутахассиси лавозимларига малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.

Қўйиладиган квалификация талаблари.

Операцион самарадорлик хизмати бошлиғи:

маълумоти: олий;
маълумоти бўйича мутахассислиги: техника ва иқтисод, технология, иқтисод;
тилларни билиши: рус ва ўзбек тиллари – оғзаки ва ёзма нутқ эркин (инглиз тилини билиш қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади);
компьютер саводхонлиги: Microsoft office (Еxcel, Word, Powerpoint);
иш тажрибаси: нефт ва газ соҳасида камида 5 йил муҳандис-техник лавозимларда иш тажрибаси (Раҳбарлик лавозимларда иш тажрибаси қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади).

Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:
• корхона технологик жараёнлари бўйича назарий ва амалий билимга эга бўлиш;
• корхона ишлаб чиқариш жараёнларининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича назарий ва амалий билимга эга бўлиш;
• корхонани бошқариш иқтисодий асослари, операцион самарадорликни баҳолаш ва ошириш, харажатлар ва уларни оптималлаштириш усуллари тўғрисида етарли назарий билимга эга бўлиш.

Операцион самарадорлик хизмати етакчи мутахассиси:

маълумоти: олий;
маълумоти бўйича мутахассислиги: техника ва иқтисод, технология, иқтисод;
тилларни билиши: рус ва ўзбек тиллари – оғзаки ва ёзма нутқ эркин (инглиз тилини билиш қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади);
компьютер саводхонлиги: Microsoft office (Еxcel, Word, Powerpoint);
иш тажрибаси: нефт ва газ соҳасида камида 1 йил муҳандис-техник лавозимларда иш тажрибаси.

Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:
• корхона технологик жараёнлари бўйича яхши назарий ва амалий билимга эга бўлиш;
• корхона ишлаб чиқариш жараёнларининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича яхши назарий ва амалий билимга эга бўлиш.

Номзодлар резюме/анкеталарини ушбу электрон манзилига юборишлари лозим: [email protected].

"Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube