July 19, 2023
РАСМИЙ АХБОРОТ
Айни кунларда ҳаво ҳароратининг кескин исиши туфайли ёқилғи маҳсулотларининг логистикаси тунда амалга оширилмоқда.
Шу сабабли жорий йилнинг 17-18 июль кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG PETRO” МЧЖ тасарруфидаги айрим АЁҚШларга “Аи-92” маркали бензин маҳсулотини етказиб беришда техник узилишлар содир бўлди.
Ҳозирда амалга оширилган тезкор чоралар натижасида муаммо бартараф этилди ва барча АЁҚШларга “Аи-92” маркали бензин режа асосида етказиб берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда кўрсатилаётган хизмат сифатидан норози бўлган истеъмолчилар “UNG PETRO” МЧЖнинг ишонч рақами (71 200-01-24)га мурожаат этишлари мумкин.
July 19, 2023, 07:58
0 views