April 24

Жамоа шартномаси ижроси ва касаба уюшмаси фаолияти сарҳисоб қилинди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз АЖ ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг ўтган йилги ижроси муҳокамасига бағишланган ВИ-Конференсияси ва Бирлашган касаба уюшмаси ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлови бўлиб ўтди.

Унда 76 нафар делегат, юқори касаба уюшмаси раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конференсияда Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси ва унинг далолатномасини тасдиқлаш, Жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари кўриб чиқилди.

Қайд этиш жоизки, 2020-2025 йиллар давомида 340 дан ортиқ қўшма ва буйруқ қарорлар қабул қилинди. Ўтган даврда ҳар бир ходимга 21,376 млн сўм ижтимоий имтиёзлар тақдим этилиб, 21,667 ходимга 11,196 млрд сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 726 та тадбир ташкил этилиб, ҳар бир ходимга 2,372 млн сўм сарфланди. 644 мурожаатдан 97% қаноатлантирилди, 158 ҳолатда ходимларнинг манфаатлари ҳимоя қилинди. Ходимларнинг 20,643 нафар фарзанди оромгоҳларда дам олди. 11 864 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари соғломлаштирилган.

Ўтган даври мобайнида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш касаба уюшмаларининг асосий принсипларига айланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ижтимоий тадбирлар, спорт мусобақалари, маданий ва ижодий танловлар орқали ходимларнинг меҳнатга бўлган муносабатини янада мустаҳкамламоқда. Бу йўналишда ташкил этилган “Театр кунлари”, “Бошқарув раиси кубоги”, “Шахмат кунлари” ва оилавий спартакиадалар ходимларнинг бирдамлигини оширди.

Йиғилиш сўнгида Жамият Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси, унинг ўринбосари, қўмита таркиби, тафтиш комиссияси таркиби ва унинг раиси қайта сайланди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати