October 17, 2023

Назарий ва амалий билимлар уйғунлиги 

O‘zbekcha Ruscha

Президентнинг “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, кластер фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Тошкент давлат техника университети ўртасида таълим ва тадқиқот борасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида англашув Меморандуми имзоланган.

Ҳужжатнинг мақсади назарий ва амалий билимларни уйғунлаштириш, талабаларни ўқитишда таълим сифатини ошириш, келгусида ёшлардан етук кадрлар тайёрлашдан иборат.

Ушбу меморандумда белгиланган келишув ижросини таъминлаш мақсадида университетнинг бакалавриат ва магистратура талабалари учун “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Конларни моделлаштириш марказига таништирув амалиёти ташкил этилди.

Марказга амалиёт давомида талабаларга углеводород конларни 3D усулда моделлаштириш, мавжуд геологик-техник маълумотларни рақамлаштириш ва ягона маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда уни онлайн юритиш ишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Маълумот учун: Жамият тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарида 1 000 дан ортиқ талаба учун амалиёт машғулотлари, 50 дан ортиқ профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлар стажировкаси ташкил этилди. Шунингдек, 25 дан ортиқ иқтидорли талабага “Uzbekistan GTL” ва “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг стипендияси тайинланди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube