July 10, 2023

Ишлаб чиқариш майдонлари талабалар амалиётлари учун очиқ

O‘zbekcha Ўзбекча

Таълим ва ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар негизида олий таълим муассасалари талабалари учун амалий машғулотлар ташкил этилмоқда.

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали 2-босқич талабалари шу кунларда ўқув амалиётларини Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ўтказишмоқда.

Завод томонидан талабалар учун махсус ўқув дастури ишлаб чиқилган. Дастур жойларда ўтказиладиган семинарлардан иборат бўлиб, ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал қилиш учун индивидуал ва жамоавий ишларни ҳам ўз ичига олади.

Завод мутахассислари ўз вазифаларини тўхтатмаган ҳолда жойларда амалий машғулотлар олиб боришмоқда.

Таълимнинг бу шакли талабага олган билимларини амалда синаб кўриш имконини беради. Асосий мақсад эса, бўлғуси кадрларни касбий фаолиятга тайёрлаш, назарий билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube