Самарқанд ҳамда Жиззахдаги нефть ва газ объектларида ўтказилган назорат текширувлари якунланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида жойлашган объектларда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича ўтказилган мониторинг назорат текширувларининг 4-босқичи якунланди.
Тадбирларда “Мароқанд нефть база”, “Жиззах нефть база”лар ҳамда “UNG Petro” МЧЖ ва уларга қарашли АЁҚШларда саноат, экология ва меҳнат хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ҳолатлари ўрганилди.
Корхоналарда масъулларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишларни намунали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Ўрганишлар “UNG Petro” МЧЖда бу борада белгиланган тартибларга амал қилинганлигини кўрсатди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси, газ, ёнғин, электр хавфсизлиги йўналишлари ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича камчиликларга йўл қўйган 24 нафар ходимга чора кўрилди.
Аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилиб, ижроси юзасидан масъул ходимларга топшириқлар берилди.