Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Кредиторлар ва рейтинг агентликлари билан ишлаш департаментига қуйидаги лавозимларга малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
• Молиялаштиришни жалб қилиш бўлими бошлиғи;
• Молиялаштиришни жалб қилиш бўлими эксперти;
• Кредит мажбуриятларини бошқариш бўлими бошлиғи;
Мутахассисларга қўйиладиган квалификация талаблар:
• маълумоти: олий (хорижий олий ўқув юртини тамомлаганларга устунлик берилади.);
• мутахассислиги: иқтисодиёт, молия, банк иши;
• тилларни билиш даражаси: ўзбек ва рус тиллари - мажбурий, инглиз тили – мукаммал (IELTS сертификати камида - 7 балл);
• компьютер саводхонлиги: мукаммал фойдаланувчи, Microsoft Office, Excel, Power Point офис программаларини билиш;
• иш тажрибаси: ўз йўналиши бўйича камида 3 йил;
•номзодлар нефт ва газ, молия, иқтисодиёт, банк ёки давлат идоралари соҳасида, халқаро молия институтларида иш тажрибаси бўлганларга устунлик берилади.
• иқтисодий, молиявий ва таҳлилий қобилиятларга эга бўлиш;
• замонавий фикрлаш, соҳа бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш.
• масъулият, виждонлилик, меҳнатсеварлик, мақсадга мувофиқлик, стрессга чидамлилик;
Номзодлар 2025 йил 31 январга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳавола орқали анкета тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.