“Uzbekistan GTL”нинг коррупцияга қарши курашиш тизими юқори баҳоланди
"Uzbekistan GTL" МЧЖда коррупцияга қарши курашиш бошқарув тизимини жорий этиш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида октябр ойида “CERT International” компанияси томонидан “ISO 37001” халқаро стандарти бўйича биринчи назорат аудити ўтказилди.
Ушбу стандарт коррупцияга қарши бошқарув тизими сифатида ташкилотнинг шаффофликка содиқлигини ва қонун талабларига мувофиқлигини тасдиқлайди. Аудит жараёнида тизимнинг халқаро талабларга қанчалик жавоб бериши, унинг самарадорлиги ва келажакда яхшиланиши мумкин бўлган йўналишлар ўрганилди.
Аудиторлар “Uzbekistan GTL”да коррупцияга қарши олиб борилаётган изчил чора -тадбирларни юқори баҳолаб, корхонанинг “ISO 37001” талабларига мос равишда фаолият юритаётганлигини тасдиқлади. Аудит натижасида, корхона раҳбариятига бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва коррупцияга қарши чораларни мустаҳкамлаш бўйича бир қатор тавсиялар берилди.
Завод учун бу аудит натижалари халқаро даражадаги сифат талабларига мувофиқлигини яна бир бор тасдиқлаб, корхона фаолиятида юқори сифат ва шаффофликка содиқлигини намоён этди. Корхона келгусида ҳам коррупцияга қарши бошқарув тизимини ривожлантириш ва унга мос стандартларни сақлашни мақсад қилган.