Фавқулодда вазиятларда шайликни ошириш ва муҳофазаланиш усуллари ўргатилди
“Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” доирасида Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида кўргазмали ўқув семинар ўтказилди.
Ҳамкорликдаги органлар иштирокида ўтказилган семинарда панагоҳларнинг белгиланган меъёрларда жиҳозлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг тартиб тамойиллари мавзусига бағишланди.
Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим ва тасарруфдаги объектлар ҳамда Қашқадарё вилоятида жойлашган стратегик корхона ва ташкилотлар масъул ходимлар иштирок этди.
Тадбирда масъулларга фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилишга шайликни ошириш, шунингдек муҳофазаланиш усулларига ўргатилди.
Бундай машғулотлар, объектлардаги махсус таркибнинг куч ва воситаларни бошқариш ҳамда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларида панагоҳлардан самарали фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларини оширишга хизмат қилади.