August 14, 2023
Завод ишчилари ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этдилар
Жорий йилнинг 30 июлидан 30 августига қадар мамлакатимизда “Ободонлаштириш ойлиги” эълон қилинган эди.
Ойлик доирасида ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш мақсадида қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг меҳнат жамоаси ҳам ғайрат-шижоат билан тозалаш ишларида фаол иштирок этдилар.
Уюшқоқликда давом этган ҳашарда Бухоро НҚИЗ ҳудудлари ва Нефтчи шаҳарчаси тартибга келтирилди: дарахтларнинг қуриган шохлари кесилди, бўялди, пиёдалар йўлаклари тозаланди. Шунингдек, корхона цехлари ёнидаги майдонлар, ариқ ва зовурлар тозаланди, гуллар, манзарали кўчатлар экилди.
Заводда шанбалик ва экологик акциялар ўтказиш анъанага айланган.