January 28

Углеводородлар қазиб чиқариш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш масалалари кўриб чиқилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг Қарши шаҳридаги маъмурий биносида Бошқарув раиси бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан 2024 йил якунлари ва 2025 йил режаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоятдаги нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, газни қайта ишлаш заводлари раҳбарларининг ўтган йилда углеводородлар қазиб чиқариш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш режа кўрсаткичлари бўйича ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, 2025 йил прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларда белгиланган аниқ механизмлар ижросини таъминлаш масаласи муҳокама қилиниб, тегишли масъул департаментлар ва тизим корхоналари раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Хусусан, табиий газ қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлаш бўйича геологик-техник тадбирларда кўзда тутилган тадбирлар - қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлашда ишларни жадаллаштириш ва хорижий ҳамкорлар билан режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Технологик тадбирлар доирасида Шўртан, Муборак бошқармаларига қарашли конлардаги кичик компрессор стансияларини қурилиш-монтаж ишлари, ускуналарни етказиб бериш ва уларни ишга туширишни тармоқ графикларида кўрсатилган муддатларда ижросини таъминлашга доир вазифалар белгиланди.

Шунингдек, жорий “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”ида жамият олдига қўйилган мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун “яшил” технологияларни жалб қилиш, энергия тежамкорликни ошириш ҳамда атроф муҳитга ташланаётган чиқинди газларини камайтириш лойиҳаларининг жадаллаштириш чораларини кўриш лозимлиги алоҳида таъкидланиб, масъулларга зарур топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook