Ходимлар ўртасида шахмат беллашувлари ўтказилди
Халқаро шахмат академиясида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарати ҳамда бошқарма ва корхоналар ходимлари ўртасида “Шахмат кунлари” турнири ўтказилди.
Мусобақа Президентнинг шахматни ривожлантириш ва оммавийлаштиришга қаратилган қарорларига мувофиқ, ходимлар ўртасида спортнинг ушбу турини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Халқаро шахмат федерациясининг тезкор (рапид) қоидаларига мувофиқ аёллар ва эркаклар ўртасида алоҳида ўтказилган беллашувларда ҳар бир партия учун 10 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 5 сониядан вақт ажратилди.
Эркаклар ўртасида биринчи ўринни “Ўзнефтгазбурғулаш ишлари” МЧЖдан Алишер Ражабов, иккинчи ўринни Марказий аппарат ходими Акром Ражабов, учинчи ўринни эса “O‘ZLITINEFTGAZ” АЖдан Вессарион Ким қўлга киритди.
Аёллар ўртасида “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ходими Лайло Ҳасанова биринчи ўрин, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ходими Хуршида Қўзиева иккинчи ўрин, “Гулистон нефт базаси” МЧЖдан Гулноза Очилова эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиблар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.