October 4

Япония банки билан янги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти Япониянинг “MUFG Bank Ltd” банки вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ва молиялаштириш таклифлари юзасидан учрашув ўтказди.

Дастлаб банк вакиллари Жамият томонидан эришилган натижалар, амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, иқтисодий барқарорлиги ва лойиҳалардаги ислоҳотлар билан таништирилди.

Шунингдек, хорижий банк ҳамкорлигидаги лойиҳалар ва япон иенаси валютасида кредит ажратиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Хитой Халқ Республикасидан ускуналар харидини Экспорт кредит агенликлари (ЭКА) суғурта қопламаси остида молиялаштириш бўйича банк томонидан берилган индикатив таклифлар ва лойиҳани амалга ошириш муддатлари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари “MUFG Bank Ltd” банки билан қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидладилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook