Yesterday

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи авиаёнилғиси халқаро аудитдан муваффақиятли ўтди

O‘zbekcha Ruscha

Жорий йил декабр ойида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи авиация, космик ва мудофаа соҳаларида фаолият юритувчи ташкилотлар учун мўлжалланган “AS 9100D” халқаро стандарти бўйича иккинчи назорат аудити ташкил этилди ва ўтказилди.

Аудитнинг асосий мақсади завод бошқарув тизимининг “Jet А-1” авиа ёнилғиси ва “Jet” ярим синтетик авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича “AS 9100D” халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини баҳолашдан иборат бўлди.

Аудит Det Norske Veritas (DNV) халқаро ташкилоти томонидан “Management Certification” МЧЖ компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Фаолиятни баҳолаш учун Италиядан келган халқаро аудиторлар томонидан “Jet А-1” авиа ёнилғиси ва “Jet” ярим синтетик авиаёнилғисини ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ масалалар ўрганилди, жараёнга оид барча ҳужжатлаштирилган маълумотлар таҳлил қилинди ва иш жойида мутахассислар билан суҳбатлар ўтказилди.

Текширув натижаларига кўра, DNV аудиторлари корхонада кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, инфратузилмани ривожлантириш, технологик жараёнларни доимий равишда такомиллаштириш билан боғлиқ бошқарув тизимида ўтган йилга нисбатан бир қатор яхшиланишларни қайд этди.

Халқаро аудиторларнинг ижобий хулосаси асосида “AS 9100D” халқаро стандартига мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини яна бир йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Маълумот учун: 2022 йил декабрь ойида завод биринчи марта халқаро “AS 9100D” (ANAB аккредитацияси) бўйича “Jet А-1” русумли авиаёнилғи ва “Jet” ярим синтетик авиация ёнилғисини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича “Сифат белгиси" сертификатига эга бўлган эди.

2023 йил январь ойида завод Халқаро аэрокосмик сифат гуруҳига (IAQ) аъзо бўлди ва халқаро “OASIS” маълумотлар базасига “Jet А-1” русумли авиация ёнилғиси ва “Jet” ярим синтетик авиация ёнилғисининг расмий етказиб берувчиси сифатида киритилди.

“AS 9100D” стандарти бўйича мунтазам халқаро аудитларни ўтказиш заводга нафақат юқори сифатли авиация ёнилғиси етказиб берувчи сифатида бозорда етакчи ўринни сақлаш, балки жаҳон халқаро компаниялари учун ишончли ҳамкор бўлиш имконини беради.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook