Талабалар учун яна бир стипендия дастури эълон қилинди
O‘zbekcha Ruscha
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан газ кимё мажмуаси жорий йилнинг 5 декабрь куни Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 4-босқич талабалари орасидан иқтидорли ёшларни танлаб олиш мақсадида имтиҳонлар ўтказилишини маълум қилади.
Стипендия дастури қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
• Иссиқлик энергетикаси;
• Электр энергетикаси;
• Технологик машиналар ва жиҳозлар;
• Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш;
• Юқори молекуляр бирикмалар;
• Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси.
Стипендия дастури бир неча босқичда амалга оширилади ва ҳар бир босқич имтиҳон натижалари Мажмуанинг расмий веб-сайти http://sgcc.uz/ ва @sgcc_uz телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.
Дастур ғолибларига 2023-2024 ўқув йили якунига қадар стипендия тўлаб борилади.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда “GTL стипендиялар дастури - 5” танлови учун техника йўналишидаги олий таълим муассасаларининг 3-, 4-босқич бакалавр ва 1-, 2-босқич магистр таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар ўртасида саралаш босқичлари ўтказилмоқда.