August 21, 2023

Суюлтирилган газнинг ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилларга нисбатан ошди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш корхоналари томонидан 397,3 минг тона (ўсиш суръати – 100,1%) суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди.

Шундан, биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳудудий газ таъминоти филиалларига ўтган етти ойда 363,5 минг тона (ўсиш суръати – 104,0%) суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилди.

Завод ва бошқармаларда ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газнинг кунлик ҳажми, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ корхоналарига юклаб бериш ҳамда биржа савдоларига чиқариш жараёнлари 24 соат давомида рақамлаштирилган онлайн тизим орқали назорат қилиб борилмоқда.

Маълумот учун: 2020 йилда 609,9 минг тонна, 2021 йилда 645,1 минг тонна (ўсиш суръати – 105,8%), 2022 йилда 697,8 минг тонна (ўсиш суръати – 108,2%) суюлтирилган газ ишлаб чиқарилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube