“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва Малайзиянинг “Five Petroleum” компанияси вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Унда тоғ жинслари намуналарининг рақамли тасвирларини олиш, тизимлаштирилган ҳолда сақлаш ва қайта ишлашга комплекс ёндашувни назарда тутувчи “Рақамли керн” (“тоғ жинси”) лойиҳасини биргаликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
“Five Petroleum” компанияси вакиллари ҳамкорликдан манфаатдор бўлиб, Ўзбекистоннинг инфратузилма имкониятларини батафсил таҳлил қилишларини билдирдилар.
Учрашув якуни билан «Ўзгеофизика» АЖ, «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан лойиҳа бўйича концептуал таклиф тайёрланади.
Томонлар ўзаро шерикликни мустаҳкамлаш ва истиқболли йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.
Меҳмонлар шунингдек Жамиятда фаолият олиб бораётган Бурғилаш ишларини бошқариш маркази, Моделлаштириш маркази ва рақамлаштирилган лойиҳалар билан ҳам яқиндан таништирилди.