November 1

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Trans-Asia Gas Pipeline Co. Ltd” ўртасида музокаралар ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

Бугун “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚК таъсисчилари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Хитой Халқ Республикасининг “Trans-Asia Gas Pipeline Co. Ltd” ташкилоти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚКнинг ташкил этилиши, фаолияти Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликнинг натижаси ўлароқ ҳар икки тараф учун ҳам манфаатли лойиҳа бўлганлиги таъкидланди.

Мулоқотда шунингдек, “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚКнинг бугунги кунда эришган натижалари ва келгуси фаолияти муҳокама қилинди.

“Trans-Asia Gas Pipeline Co. Ltd” Бошқарув раиси томонидан яна бошқа янги лойиҳалар устида ишлаш таклиф этилиб, бу Жамият раҳбарияти томонидан маъқулланди. Мулоқот якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Trans-Asia Gas Pipeline Co. Ltd” билан ҳамкорликни кенгайтиришга доим тайёр эканлиги таъкидланди.

Учрашув сўнгида музокара давомида кўтарилган масалалар ва уларнинг ижроси бўйича таъсисчилар баёни тасдиқланиши ва унда “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚКга фаолияти билан боғлиқ вазифалар кўрсатиб ўтилишига келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook