April 12, 2023

18-20 май кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” 25- юбилей халқаро кўргазмаси ўтказилади

O‘zbekcha Ruscha

Жорий йилнинг 18-20 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг учинчи халқаро энергетика форуми ўтказилади.

Ушбу тадбир Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Республика Энергетика вазирлиги кўмагида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Iteca Exhibition” халқаро компанияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Анъанага кўра, энергетика кўргазмаси тадбирлари илғор технология ва ускуналар билан танишиш, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, соҳада маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида тажриба алмашишга қаратилган.

Тадбир доирасида хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари иштирокида турли мавзуларда сессиялар ва муҳокамалар ўтказилади.

Кўргазма стендларидан маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган хорижий маҳсулотларнинг намуналари, саноат материаллари, хомашё ва хизматларга бўлган талаблар ҳам жой олган.

“Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг учинчи халқаро энергетика форуми Сизга нефть-газ соҳасидаги халқаро тажрибаларлар билан ўртоқлашиш, сўнги янгиликлардан хабардор бўлиш имконини беради.

Шу муносабат билан барчани ушбу кўргазмага таклиф этамиз. Кўргазма ҳақидаги қўшимча маълумотларни 71 205 18 18 телефон рақами орқали билиб олиш мумкин. Кўргазмада иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: https://www.oilgas.uz/ru/visitors/online-registratsiya.php

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|