March 28

Заковат кўчма кубоги ғолиб жамоага топширилди

O‘zbekcha Ruscha

"Наврўз" байрами муносабати билан “Uzbekistan GTL” заводида ходимлар ўртасида “Zakovat-Quiz” интеллектуал ўйинлари ташкил этилди. Ушбу мусобақа ҳар йили ўтказиладиган анъанавий тадбирлардан бири бўлиб, компаниянинг ишчи жамоаси учун ўзига хос қизиқарли ва билимдонликни синаш имконини беради.

Бу йилги инклюзив интеллектуал ўйин ҳам қизиқарли ва муросасиз ўтди. Унда 21 та жамоа иштирок этиб, уларнинг ҳар бири ўзларининг билими, фикрлаш қобилиятини синашди.

Ғолиб бўлган жамоалар муносиб тақдирланди. Энг асосий рағбатлантирувчи мукофот - “Заковат” кўчма кубоги биринчи ўринни эгаллаган “Accounts” жамоасига топширилди.

Интеллектуал ўйинларнинг мунтазам ташкил этилиши ходимларнинг нафақат билим ва тафаккурини чархлаш, балки жамоавий ишлаш, тезкор фикрлаш ҳамда стратегик режалаштириш каби кўникмаларини ҳам ривожлантиришга хизмат қилади.

“Uzbekistan GTL” МЧЖ PR хизмати