“Конституция кубоги” иқтидорли ва билимли ёшларни бирлаштирди
Жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари Бухоро шаҳрида "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ёшлар ўртасида “Интеллектуал олимпиада-2024” доирасида “Конституция кубоги” мусобақаси ташкил этилди.
Ёшларни ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу мусобақада 20 та жамоа ўзаро беллашди.
Мантиқий ва қизиқарли саволлардан иборат бўлиб ўтган “Хамса”, “Заковат”, “Брейн ринг” каби ўйинларда жамоалар ўзларининг интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишди.
Турнир якуни бўйича умумий ҳисобда энг юқори балл тўплаган “Uz-Kor Gaz Chemical” жамоаси 1-ўрин ғолиб деб топилди ва кубокни қўлга киритди. 2-ўрин Шўртан газ кимё мажмуаси жамоасига, 3-ўрин эса “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарат жамоасига насиб этди.
Ғолиб жамоаларга эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.