April 17

Баҳор мавсумида 407 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилди

O‘zbekcha Ruscha

Юртимиз бўйлаб давом этаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда ҳам ишлар жадал суратларда олиб борилмоқда.

Экилаётган дарахт кўчатлари ҳудудларнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинмоқда. Сувсизлик ва иқлим шаротига чидамли гужум, қайрағоч, саксовул, туя, катальпа, заранг, шумтол, тут, жийда ва терак каби дарахт новдалари экилмоқда.

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб, шу кунга қадар тизимдаги бошқарма ва корхоналар томонидан жами 407 969 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

“Андижон нефт базаси” МЧЖ, Шўртан газ кимё мажмуаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Муборак газни қайта ишлаш заводи ва “Ko’kdumaloq-Gaz” қўшма корхонаси режани муддатидан олдин бажаришди.

Қайд этиш жоизки, 2024 йилда ҳам “Баҳор ва куз мавсуми” тадбири доирасида амалда 367 127 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, белгиланган вазифа ортиғи билан бажарилган.

Экилган дарахтлар агротехник талаблар асосида парвариш қилиниб, ўз вақтида суғориш, минерал ва органик ўғитлари билан озиқлантириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Шу билан биргаликда жамият бошқарма ва корхоналарда сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида жами 388 га томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилган бўлиб, 2025 йилда бу кўрсаткични 172,5 га етказиш белгиланган.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати