March 4

Нефт ва газ соҳасида саъй-ҳаракатлар бирлаштирилмоқда  

O‘zbekcha Ruscha

Бугун Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Боку шаҳрида "Ўзбекнефтгаз" Бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқовни қабул қилди. Унда "КазМунайГаз" ва "Татнефт" компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Учрашувда Озарбайжон раҳбари кўп томонлама ҳамкорликнинг янги босқичи бошланганини таъкидлади. Озарбайжон, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон нефт компаниялари ўртасида ишлаб чиқариш алоқалари ўрнатилган ва қатор лойиҳалар амалга оширилаётганлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, кучлар бирлаштирилиши муҳимлиги қайд этилди.

Озарбайжон раҳбари, шунингдек, қўшма ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан кўп томонлама ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Суҳбат чоғида ҳамкорликни янги форматдаги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди ва бу мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилишига умид билдирилди.

Ушбу формат компанияларнинг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва биргаликда ҳаракат қилиш гуруҳларини яратиш, рақамли технологиялар ва дастурий таъминот соҳасида ишларни оптималлаштириш, шунингдек, турли соҳаларни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлигини назарда тутади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook