October 28

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тадбиркорларни ярмаркага таклиф этади

O‘zbekcha Ruscha

Жорий йилнинг 29-30 октябр кунлари Нукус олимпия марказида ҳудудий саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда тармоқ корхоналари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтиришга қаратилган.

Ярмарка доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг саноат салоҳияти, импорт номенклатураси, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳа таклифлари ҳам намойиш этилади.

Унда 2025 йилда инвестиция лойиҳалари ҳамда корхоналар эҳтиёжлари учун маҳсулот ва хизматларни кооперация асосида ишлаб чиқариш бўйича шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан барча тадбиркорлик субъектларини ярмаркага таклиф этамиз!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook