September 25

Ишлаб чиқаришда йўқотишларни камайтириш усуллари ўрганилди

O‘zbekcha Ruscha

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи билан ҳамкорликда Операцион самарадорлик хизматлари ходимлари учун махсус амалий семинар ўтказилди.

Семинар кун тартибида операцион фойдани ошириш, чора-тадбирлар иқтисодий самарасини ҳисоблаш, ишлаб чиқаришда учрайдиган 7 турдаги йўқотишлар ва уларнинг олдини олиш бўйича мавжуд замонавий ечимлар каби қатор масалалар бўлди.

Муҳокамалар давомида бурғилаш, қазиб чиқариш, қайта ишлаш, углеводород хомашёси ва маҳсулотларини ташиш билан боғлиқ асосий ва ёндош жараёнлар натижадорлигини ошириш ҳамда ушбу жараёнларни амалга ошириш операцион харажатларини камайтириш бўйича илғор ёндашувлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, амалий семинар иштирокчилари учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи технологик қурилмаларига тур уюштирилиб, заводда олиб борилаётган ўзгариш ва эришилаётган ютуқлар тўғрисида маълумот берилди.

Амалий семинар якунида ходимларга келгусида барча ишлаб чиқариш жараёнларида халқаро амалиётда синалган усулларни кенг қўллаш, муаммоларга ечим топишда уларнинг туб сабабини аниқлаш ва технологик жараёнлар барқарорлигини сақлаш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook