Today

Ёшлар ишлаб чиқариш майдонларида

O‘zbekcha Ruscha

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи корхоналар ёш мутахассислари учун экскурсия ташкил этилди. Ушбу тадбир ёшларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишлари ва заводда ёшлар учун яратилган шароитлардан бохабар бўлишлари учун қулай имконият яратди.

Экскурсия меҳмонларни кутиб олиш ва завод тарихи билан танишишдан бошланди. Ёш мутахассисларга нефтни қайта ишлаш ва ундан маҳсулотлар тайёрлашнинг ҳар бир босқичи ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Маҳсулот сифатини таҳлил қилувчи лабораториялар, қуйиш-тўлдириш эстакадасига сайёҳат иштирокчиларга тайёр маҳсулотни ташишнинг ташкилий жараёнларини кўриш имконини берди.

Маданият саройи ва завод музейи экскурсиянинг сўнгги манзиллари бўлиб, унда ёш кадрлар завод тарихи ва маданий ҳаёти ҳақида батафсил маълумот олишди.

Ёш мутахассисларнинг барча саволларига жавоб берилди. Касбий ривожланиш босқичлари ва унда аҳамият бериладиган жиҳатлар муҳокама қилинди. Ёшлар билан ишлаш сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди. Устоз-шогирд дастури, касбий маҳорат мусобақалари, тренинглар ва таълим семинарлари дастурлари билан танишилди.

Иштирокчилар завод шунчаки ишлаб чиқариш майдони бўлибгина қолмай, инновациялар жараёни ва ҳар бир ходимнинг ҳиссаси юқори қадрланадиган жонли муҳит эканлигини таъкидладилар. Ёшларнинг кўпчилиги заводда ташкил этиладиган амалиёт ва ўқув дастурларида қатнашиш истагини билдирдилар.

Экскурсия кун тартиби маданий тадбирлар, шаҳарнинг тарихий-меъморий обидаларга саёҳат билан ўз ишини якунлади.

Шу ўринда алоҳида қайд этиш жоизки, "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарияти ёшлар салоҳиятидан кенг фойдаланиш, уларнинг касбий ўсишини таъминлаш мақсадида турли ўқув дастурлари, амалиёт ва корпоратив тадбирларга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда. Бу эса келажак авлод кадрлари учун ўзига хос мактаб вазифасини ўташиш шубҳасиз.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook