October 2

Куз-қиш мавсумида хавфсизликни таъминлашга қаратилган ўқув машқлари ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, Термиз, Навоий нефт базаларида жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари доирасида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.

Тадбирларда мавсумда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, фавқулодда вазиятлар ва авариялар олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича фуқаро муҳофазаси тузилмалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир доирасида шартли равишда содир бўлган ёнғин туфайли электр таъминотидаги узилиш ва совуқ об-ҳаво туфайли ускуналарнинг ишдан чиқишига олиб келувчи омиллар муҳокама қилинди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича юқори тайёргарлик кўрсатилди.

Шунингдек, ҳамкорликдаги кучлар, жумладан, авария-қутқарув жамоаларининг ушбу объектларда зилзила содир бўлганда ишчи-ходимларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш, қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш, зарарланган ҳудудларда ёнғин содир бўлганда уни бартараф этиш чоралари назоратдан ўтказилди.

Тадбир якунида мутахассислар томонидан фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва объектларнинг куз-қиш мавсумидаги тайёргарлик даражаси юқори баҳоланиб, “ТАЙЁР” деб топилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча объектларда бундай ўқув машғулотлари тизимли равишда ўтказиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook