February 19

Дизел нархи 15 фоизга арзонлаштирилди

O‘zbekcha Ruscha

Жорий йил 12 февраль куни Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида “Ўзбекнефтгаз” АЖга биржа савдоларига қўйилаётган дизель ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтириш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

Жамият томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро заводида синтетик дизель ёнилғиси компонентини компаундлаш орқали ишлаб чиқарилган дизель ёнилғисининг нархлари ЭКО дизель ёнилғиси нархига нисбатан 15 фоизга арзонлаштирилди.

Бугун, 19 февралдан Жамиятга қарашли барча нефт база омборларидан ЕВРО-5 SSDF русумли дизель ёнилғиси бир тоннаси 11 608 190 сўмдан арзонлаштирилган нархларда биржа савдоларига жойлаштирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook