January 17, 2024

Сувни тежовчи технологияларни етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Агробанк” АТБ бошқаруви ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Шўртан газ кимё мажмуасига қарашли "Қаршитермопласт" цехида бўлишди.

Қайд этиш жоизки, ушбу цех полиэтилен қувурлар, уловчи қисмлар кўринишидаги фитинглар, канистрлар, хўжалик яшиклари, алюмокомпозит панеллар, томчилаб суғориш тизими деталлари каби полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Дастлаб, ишчи гуруҳ аъзоларига цехнинг ишлаб чиқариш имкониятлари, маҳсулот турлари, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, томонлар ўртасида сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Унда кластер ва фермер хўжаликларда замонавий суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳа ва смета ҳужжатларни тайёрлаш, технологияларни ўрнатиб бериш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook