August 25, 2023

“Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси 16 та шаҳарда бўлиб ўтади

O‘zbekcha Ruscha

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир Тошкент, Нурафшон, Гулистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Термиз, Қарши, Ғузор, Хива ва Нукус шаҳарларида ташкил этилади.

Тадбирда мамлакатимизда истиқомат қилаётган ва мусобақаларда фаол иштирок этиб келаётган хорижлик фуқаролардан ташқари, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон спорт клублари вакиллари ҳам қатнашади.

Югуриш масофалари пойтахтда 3 ва 10 километр, қолган шаҳарларда эса 3 километрлик битта масофа этиб белгиланди.

“Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида ўтказиладиган “Янги нафас” марафони 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолини бирлаштиради.

“Янги нафас” ижтимоий лойиҳаси уч йилдан буён анъанавий тарзда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Ушбу давр мобайнида “Янги нафас” лойиҳаси “Save Aral”, “Мен Ғолиб”, “Ватан Қалқони” оммавий югуриш мусобақалари билан бирга ёш авлодда ҳам, катталарда ҳам енгил атлетикага қизиқишни янги босқичга кўтарди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube