Хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
Ҳашар азалдан миллий анъана ва удумларимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Айни пайтда бу анъана ҳамжиҳатлик, бирдамлик, меҳр ва саховат рамзиҳамдир.
Наврўз айёми арафасидаги бу йилги умумхалқ ҳашари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилмоқда.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудлар озодалигини таъминлаш мақсадида 16−18 март кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарати ва унинг тасарруфидаги барча корхоналар ҳудудларида ҳам ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Тадбир доирасида нефть ва газ объектларининг ҳудудлари тартибга келтирилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатилди.
Эрта тонгдан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари янада фаол олиб борилмоқда. Гул кўчатлари, манзарали ва мевали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди.
Бир сўз билан айтганда, умумхалқ хайрия ҳашари ходимларимизнинг аҳиллиги, ҳамжиҳатлигининг яна бир ёрқин намунаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.