“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан 772 та мурожаат келиб тушди
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2022 йилнинг январь-август ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув аппаратига ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ижроси таҳлилига кўра, жами 772 та мурожаат келиб тушган. Барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.
Мурожаатларнинг 700 таси (91%) жисмоний шахслардан ва 72 таси (9%) юридик шахслардан келиб тушган.
• 371 таси (48%) электрон, • 304 таси (39%) ёзма • 97 таси (13%) оғзаки мурожаатлардир.
Мурожаатларда кўтарилган масалаларга кўра, 221 таси (29%) ишга кириш, 120 таси (15%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 76 таси (10%) меҳнат муносабатлари, 49 таси (6%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, 306 таси (40%) бошқа масалаларни ташкил этди.
Мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё вилоятидан 353 та (46%), Бухоро вилоятидан 101 та (13%), Сурхондарё вилоятидан 34 та (4%), Фарғона вилоятидан 27 та (3%), Самарқанд вилоятидан 25 та (3%) ҳамда Тошкент шаҳридан 86 та (11%) келиб тушганлигини кўриш мумкин.
Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган, жумладан 164 таси қаноатлантирилган, 566 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 2 таси рад этилган, 40 таси иш жараёнида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 232 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 216 тасининг ижроси таъминланди ва 16 таси кўриб чиқилмоқда.
Жамиятнинг “Ишонч телефони”га ҳисобот даврида келиб тушган мурожаатлардан 1 770 тасига оғзаки ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 49 таси бўйича ўрганиш талаб этилганлиги муносабати билан рўйхатдан ўтказилиб, ижрога қаратилди.
Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ расмий веб-сайтда “Онлайн-маслаҳатчи” модули орқали келиб тушган 578 та мурожаатга маслаҳатлар берилиши таъминланди.
Келгусида ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқармалар, департаментлар ва ҳудудий корхоналар раҳбарлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан барча зарур чоралар кўриб борилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|