October 15

“Uzbekistan GTL” заводи халқаро кўрик-танловда иштирок этади

O‘zbekcha Ruscha

Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг август-ноябр ойлари давомида мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида “Энг яхши ижтимоий шерик” Халқаро кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган республика босқичида "Uzbekistan GTL" МЧЖнинг бошланғич касаба уюшма ташкилоти ғолиб деб топилиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Халқаро танловнинг якуний босқичи жорий йилнинг ноябр ойида Тожикистон Республикасида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси номидан "Uzbekistan GTL" МЧЖнинг бошланғич касаба уюшма ташкилоти иштирок этади.

Мазкур танлов иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида ижтимоий шерикчиликни янада мустаҳкамлаш ва жамоа шартномаси орқали барча ишчи-ходимларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ишлар кўламини янада кенгайтириш борасида хизмат қилади.

"Uzbekistan GTL" МЧЖ PR хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook