March 6

Аёллар жамоалари интеллектуал турнирда беллашди

O‘zbekcha Ruscha

Бухорода ўтказилган “Заковат” ва “Квиз” турнирларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда фаолият юритаётган аёллардан иборат 19 та жамоа ўзаро беллашди.

Турнир 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилди ва аёллар учун ҳақиқий интеллектуал байрамга айланди.

Мусобақа натижаларига кўра, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 1-ўринни, Шўртан газ-кимё мажмуаси 2-ўринни, “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси 3-ўринни эгаллади.

“Заковат” шунчаки ўйин эмас, балки билим, тезкор фикрлаш ва жамоавий ҳамкорлик майдонидир. Ҳар бир жамоа юқори савиядаги тайёргарлик, ғалабага интилиш ва интеллектуал маҳоратни намоён этиб, турнирни ҳақиқий ақллар мусобақасига айлантирди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши ва Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган ушбу турнир ишчи-ходимларнинг интеллектуал ривожланиши, шахсий ва касбий ўсиши учун янги имкониятлар яратди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook