July 22

Пропан бутан аралашмасини олиш бўлимидаги фильтрлар янгиланмоқда

O‘zbekcha Ruscha

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Пропан-бутан аралашмасини олиш бўлимидаги қурилма таъмирланмоқда.

Қурилманинг 1-навбатида фойдаланиш муддати тугаган 2 дона фильтр аппарат ўрнига ички имкониятдан фойдаланган ҳолда омборхонадаги мавжуд фильтр аппаратлари монтаж қилинмоқда.

Фильтр аппаратини алмаштириш эвазига қурилмага келаётган цеолит чанглари ушлаб қолинади. Қурилманинг барқарор ишлаши ва самарадорлигини ошириш натижасида Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш хажмининн оширилишига эришилади.

Ушбу бўлимнинг қуввати 6 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаш, 100 минг тонна суюлтирилган газ ва 20 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook