Коррупцияга қарши курашишда ғарб тажрибаси ўрганилди
"Ўзбекнефтгаз" АЖ бир гуруҳ мутахассислари Буюк Британиянинг Борнмут ва Лондон шаҳарларида ташкил этилган "Коррупцияга қарши курашиш ҳамда санкциявий хавфларни бошқариш" мавзусидаги малака ошириш ўқув-курсларида иштирок этдилар.
Семинар-тренинг давомида коррупцияга қарши курашишнинг халқаро ҳуқуқий асослари, халқаро конвенциялар ва шартномаларнинг шарҳи, халқаро санкциявий режимлар, комплаенс-назорат амалиёти бўйича маърузалар тингланди.
Шунингдек санкциявий хавфларнинг бизнесга таъсири, уларнинг турлари ва бошқаришнинг замонавий усуллари, халқаро стандартлари бўйича Ғарб тажрибаси ўрганилди.
Ушбу курслар "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг коррупцияга қарши курашиш ва санкциявий хавфларни бошқариш соҳасидаги билим, малака ва салоҳиятларини оширишга хизмат қилади.
Курслар якунида мутахассисларга сертификатлар топширилди.