“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан 551 та мурожаат келиб тушди
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув аппаратига ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ижроси таҳлилига кўра, жами 551 та мурожаат келиб тушган. Барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.
Мурожаатларнинг 505 таси (92%) жисмоний шахслардан ва 46 таси (8%) юридик шахслардан келиб тушган.
• 267 таси (48%) электрон, • 212 таси (38%) ёзма, • 72 таси (14%) оғзаки мурожаатлардир.
Мурожаатларда кўтарилган масалаларга кўра, 174 таси (32%) ишга кириш, 88 таси (16%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 52 таси (9%) меҳнат муносабатлари, 37 таси (7%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари,
200 таси (36%) бошқа масалаларни ташкил этди.
Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё вилоятидан 273 та (49%), Бухоро вилоятидан 60 та (11%), Сурхондарё вилоятидан 23 та (5%), Андижон ва Фарғона вилоятларидан 21 тадан (4%) ҳамда Тошкент шаҳрида яшовчи 49 нафар (9%) фуқародан келиб тушганлигини кўриш мумкин.
Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 551 та мурожаатдан, 129 таси қаноатлантирилган, 410 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 2 таси рад этилган, 10 таси иш жараёнида.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 176 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 172 таси ижроси таъминланди, 4 таси кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси сайти орқали жами 6 та мурожаат келиб тушган ва ижроси таъминланган.
Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида расмий веб-сайтда “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилиб, фуқароларга 426 та онлайн маслаҳатлар берилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|