“Ўзбекнефтгаз”: Ходимлар ўртасида ўтказилган сўровнома 3 нафар ходимнинг манфаатлар тўқнашувини ошкор этди
Коррупцияга қарши фаол курашиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз“ АЖ томонидан “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги” Низом ишлаб чиқилган. Ушбу Низом акциядорлик жамияти тасарруфига кирувчи барча бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришида мазкур ҳужжатда белгиланган тамойилларга амал қилишлари, шунингдек, манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан ўзларини сақлашларига хизмат қилади. Молиявий ва комплаенс назорат департаменти инспекторлари томонидан Низомнинг тартиб-тамойиллари, манфаатлар тўқнашуви турлари ҳақида ходимлар хабардорлиги доимий равишда ошириб борилади.
Хусусан, айни пайтда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг барча бўлим, цех ва конларида фаолият кўрсатиб келаётган ходимларга яна бир бор Низом ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилмоқда.
Учрашувларда бошқарма бўйича бош комплаенс инспектор М.Мирзаев томонидан ходимларга манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган ҳолларда, яъни ходимлар хизмат вазифаларини адо этиш давомида Жамият (ташкилот) манфаатларини биринчи ўринга қўйишлари кераклиги, шу билан биргаликда реал манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳолат ва вазиятлардан қочиш ва потенциал манфаатлар тўқнашуви бўлиши ҳолатларга йўл қўймаслик уқтирилмоқда.
Шунингдек, жамият (ташкилот) контрагенти шартнома мажбуриятларини бажарганидан сўнг назорат функцияларини амалга оширмаслик ҳамда ходим шахсий манфаатларини кўзлаган ҳолда Жамият номидан ҳаракат қилмаслик, ҳамкор билан иш юзасидан алоқаларни ўрнатиш (сақлаб қолиш) ҳақидаги қарорларни қабул қилмаслиги ва унда иштирок этмаслиги бўйича кўрсатмалар бериди. Манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлса ходимнинг шахсий манфаатлари Жамият манфаатлари билан мос келган тақдирда ҳам қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этишдан бош тортишлиги бўйича ўтказилган йиғилиш ва семинарларда тушунтиришлар бериб ўтилди.
Бош комплаенс инспектор томонидан олиб борилган ишлар натижасида бошқармадаги ишчи ходимлар ўртасида мавжуд бўлган 12 та реал манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари, яъни яқин қариндошларнинг бир-бирига бўлган бўйсунувидаги ҳолатлар иш жараёнида тўлиқ ўрганиб чиқилиб бартараф этилиши таъминланди.
Бундан ташқари, “Манфаатлар тўқнашуви декларация“ сўровномаси бўйича жорий йилнинг январь-февраль ойларида 135 нафар ходимлари томонидан ўртасида ўтказилган сўровномалар бўйича 3 нафар ходимлар ўртасида потенциал манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари мавжудлиги аниқланиб, ушбу потенциал манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Манфаатлар тўқнашувининг непотизм (ошна-оғаиничилик), фаворитизм, лоббизм, тор махаллийчилик, ҳомийлик, кланчиликка асосланиб кўринишлари бўлиб, бу бўйича ҳам бошқарма ходимларига хизмат вазифаларини бажаришда бир қатор кўрсатма ва тушунтиришлар бериб ўтилди.
Коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий хавф-тараларни аниқлаш, уларни минималлаштириш, олдини олиш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Бунга бошқарманинг мавжуд конларида ишчи ходимларни иссиқ овқат билан таъминланиши бўйича Аутсорсинг корхоналар томонидан ошхоналарда кўрсатиладиган хизматларида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш бўйича кон ва ишчилар шаҳарчасидаги мавжуд 14 та ошхоналарда “dining” программаси жорий қилингани мисол бўлади.
Ушбу программа орқали ишчи-ходимларнинг ишга келиб кетиш жараёнлари, иш вақтида доимий бўлишлиги, маблағларни мақсадли ишлатилиши, аутсорсинг корхоналар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларида шаффофлик бўлишлиги таъминланиб келинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|