Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти, геологик моделлаштириш ва анализ бўлими бош мутахассис лавозими учун очиқ танлов эълон қилади.
Номзодга қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
• маълумоти: Олий;
• мутахассислиги: Нефт ва газ геологияси ва геофизикаси;
• тилларни билиши: Ўзбек ва рус тиллари – мажбурий (инглиз тилини билиш қўшимча афзаллик беради)
• компьютер саводхонлиги: Мукаммал фойдаланувчи (Office: TechLog, Petrel, CorelDraw, Photoshop);
• иш тажрибаси: Ўз йўналишида камида 5 йил;
Мутахассисга қўйиладиган функционал мажбуриятлар:
• Узоқ, ўрта ва қисқа муддатларга мўлжалланган, шунингдек йиллик углеводород хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта ҳосил қилиш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
• Геологик-геофизик маълумотларни дастурий таъминотларда таҳлил қилиш ва натижаси бўйича истиқболли майдонлар ва конларда излов-қидирув ва параметрик қудуқларни бурғилаш жойлари ва лойиҳавий чуқурликлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
• Кон-геофизика тадқиқолари (ГИС) маълумотларини дастурий таъминотлар ёрдамида қайта таҳлил қилиш ва натижаси бўйича кон ва майдонларнинг геологик тузмасига (маделига) аниқлик кириш;
• Конларнинг геологик моделини тузиш, геолого-геофизик маълумотлар электрон базаларини тўлдириб бориш.
Номзодлар 2025 йил 14 мартга қадар ушбу ҳаволага кириб анкета тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.