"Ўзбекнефтгаз" АЖ делегациясининг навбатдаги учрашуви "S&P Global Ratings" агентлиги таҳлилчилари билан бўлиб ўтди
"Ўзбекнефтгаз" АЖ делегациясининг Лондонга ташрифи доирасида навбатдаги учрашув "S&P Global Ratings" агентлиги таҳлилчилари билан бўлиб ўтди.
Компания вакиллари давлат даражасидаги кўмак ва амалга оширилаётган трансформация лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратишди.
Агентликка "Schlumberger" компанияси билан "Ўзбекнефтгаз" АЖ учун иқтисодий самарадорликни ҳисобга олиб, табиий газ қазиб олишни мавжуд даражада сақлаб қолиш стратегияси ишлаб чиқилганлиги тўғрисида маълумот берилди.
Хорижий томон компаниянинг бурғилаш тадбирлари муддатини учдан бирга қисқартириш, бунинг натижасида бир қудуқ қуриш харажатларини 0,4 млн -1,0 млн долларга камайтириш, шунингдек капитал харажатларни 20 фоизга қисқартириш, қарзнинг EBITDAга нисбати 3 дан паст даражага тушириш бўйича эришилган натижаларни юқори баҳолади.
Шунингдек, молиявий ковенантларни назорат қилиш тизими яратилганлиги ва уларнинг белгиланган «комфорт» зоналари доирасида бажарилишини таъминлашга қаратилган чоралар ҳам алоҳида эътироф этилди.