Yesterday
“Татнефть” компанияси раиси билан музокара ўтказилди
Татнефть компанияси раҳбари билан мулоқотда ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокарада хорижий компаниянинг тажрибаси ва янги технологияларни Жамият тасарруфидаги корхоналарда тадбиқ этиш ҳамда янги ва юқори истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, компания раҳбари Жамиятда ташкил этилган “Моделлаштириш” ва “Бурғилаш ишларини бошқариш” марказлари ҳамда “Рақамли кон” лойиҳалари билан яқиндан танишди.
Музокаралар якунида геология-қидирув йўналишидаги тадқиқотларни янада ривожлантириш, долзарб йўналишларда ўзаро тажриба алмашишни жадаллаштиришга келишиб олинди.