June 26, 2025

Вакант лавозим учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бизнесни истиқболли ривожлантириш департаментига Лойиҳа офиси бошлиғи лавозими учун очиқ танлов эълон қилади.

Мутахассисга қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:

• маълумоти: олий;

• мутахассислиги: нефт-газ иши, нефт-газ кимёси, иқтисодиёт/бошқарув бўйича олий маълумот(бакалавр ёки магистр);

• тилларни билиши: рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш (Халқаро тажриба ва техник ҳужжатларни ўрганиш учун инглиз тилини билиш мақсадга мувофиқ);

• иш тажрибаси: нефт-газ саноатида камида 5-7 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан камида 3 йиллик раҳбарлик иш тажрибаси (лойиҳалар, бўлим ёки гуруҳга раҳбарлик қилиш);

• касбий билим: нефт-газ саноати, қидирув, қазиб олиш, қайта ишлаш ва нефт кимёси жараёнларини чуқур билиш;

Номзодлар 2025 йил 2 июлга қадар ушбу ҳаволага кириб анкета тўлдиришлари лозим.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати