February 28

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Капитал қурилиш ва лойиҳалаштириш департаменти Қурилиш ҳамда таъмирлашнинг сифат назорати ва техник кузатиш бўлими катта таҳлилчиси лавозимига очиқ танлов эълон қилади.

Мутахассисга қўйиладиган талаблар:

• Маълумоти: олий;
• Мутахассислиги: қурилиш, архитектура, техник олийгоҳлар битирувчиси;
• Тилларни билиш даражаси: давлат тили - мукаммал, рус тили – яхши (Инглиз тилини билиш афзаллик беради);

• Компьютер саводхонлиги: ишончли компьютер фойдаланувчиси (MS office);
• Иш тажрибаси: қурилиш соҳасида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.

Мутахассисга қўйиладиган функционал мажбуриятлар:

• Қурилиш технологияси ва иш сифатига риоя этилиши, технологик қувурлар ва ускуналарни монтаж қилишда сифат назорати бўйича кўрсатилган нуқсон ва камчиликларнинг берилган муддатларда сифатли бартараф этилиши бўйича назорат қилиш;
• Буюртма қилинган материалларнинг миқдори ва турлари бўйича мослигини текшириш;
• Бош пудратчи томонидан саноат хавфсизлиги, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида талабларга риоя этилишини назорат қилиш;
• Бажарилаётган иш ҳажмларининг ҳисобланиши лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилиш;
• Музокараларда иштирок этиш, тузилган шартномавий мажбуриятлар бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
• Молиялаштиришни жалб қилиш доирасида банклар талабига мувофиқ ESG лойиҳалари бўйича маълумотларни тайёрлаш (инглиз тилида);

Номзодлар 2025 йил 10 мартга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳавола орқали тўлдиришлари лозим.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook