August 25

Спорт мусобақаларида маҳоратлар намоён этилди

O‘zbekcha Русча

Сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, шуғулланувчилар сонини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида вазирлик, идора ва ташкилотлар қуйи тизим ходимлари ўртасида спорт мусобақаларининг Қашқадарё вилояти ҳудудий босқичи ўтказилди.

Уларда хаваскор ходимлар бир қатор спорт турлари бўйича ўз маҳоратларини намоён этишди.

Жумладан, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси жамоаси вилоят босқичида волейбол бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мусобақада фахрли 1-ўринни, шашка ўйинларида эса 3-ўринни эгаллашди. Шунингдек, эркаклар ўртасида ўтказилган стол тенниси мусобақасида 1-ўринни қўлга қиритиб, республика босқичига йўлланмани олди.

Мусобақа ғолиблари диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ушбу спорт мусобақалари ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар ўртасида соғлом турмушни тарғиб қилишга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати