November 29, 2024

“Ёнғин хавфсизлик ойлиги” фаол тарзда ўтказилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва унинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” фаол тарзда ўтказилмоқда.

Тадбир доирасида ташкил этилган бир қатор профилактик учрашувларда асосий эътибор куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилмоқда.

Ишчи-ходимларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз ва бепарво бўлиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар мисоллар ёрдамида тушунтирилмоқда.

Шу билан бирга бошқарманинг барча объектларида юзага келиши мумкин бўлган ёнғинни олдини олишга қаратилган махсус тактик-ўқув машқлари “Аварияни бартараф қилиш режаси”га асосан ўтказилди.

Мутахассислар томонидан қутқарув тузилмаларининг билими, шартли хабарлар бўйича амалга оширилган амалий ҳаракатлари баҳоланиб, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook