June 1, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Хорижий банк вакиллари билан молиялаштириш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва АҚШнинг “JPMorgan & Chase Bank” банки вакиллари иштирокида ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан алоқаларни янада кенгайтиришга бағишланган навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Дастлаб банк вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан трансформация қилиш, газ қазиб олиш каби қатор йўналишлар бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва эришилаётган натижалари билан таништирилди.

Шунингдек, “JPMorgan & Chase Bank” банки томонидан кредит лойиҳаларининг риски, лойиҳани молиялаштириш бўйича ЭКА (Экспорт кредит агенликлари) кредити жараёни ва халқаро молиявий бозорлар бўйича маълумотлар берилди.

АҚШ банки вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар учун савдони молиялаштириш бўйича ўз мулоҳазаларини билдиришди ва ушбу лойиҳани жадаллаштиришга келишилди. Шунингдек, хорижий банк вакиллари билан хеджирлаш ва молиявий активлардаги хатарларни камайтириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга банк томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментлар ҳам муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|