August 15

Аёллар учун психологик тренинг ташкил этилди

O‘zbekcha Русча

"Ўзбекнефтгаз" АЖда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Марказий аппаратда фаолият кўрсатаётган аёллар учун “Стресс-менежмент: эмоционал ҳиссиётларни бошқаришнинг психологик усуллари” мавзусида тренинг ўтказилди.

Иштирокчиларга ҳаёт ва ишдаги муаммолар сабабли стресснинг келиб чиқиши, касбий фаолиятда ҳис-туйғуларни бошқаришнинг амалий усуллари, ҳиссий толиқишнинг оқибатлари бўйича батафсил маълумот ва тавсиялар берилди.

Тренинг интерфаол шаклда ўтказилиб, ўзини ўзи бошқариш, зиддиятли вазиятлардан чиқиш ва ўзига бўлган ишончни ошириш бўйича кейслар муҳокама қилинди. Шунингдек, эмоционал интеллект ва ходимларнинг ўзини ўзи ривожлантиришга қаратилган амалий машқлар ўтказилди.

Ушбу учрашув аёлларинг корпоратив маданияти ва ҳиссий интеллект кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати